Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

«Олимпиада-2012». Статистик маълумотлар

Баҳо:
+ | -

Лондон (Буюк Британия)да ўтказилган ХХХ ёзги Олимпиада ўйинлари ҳам тарих саҳифаларидан ўрин эгаллади.

16 кун давомида дунёнинг 205 давлатидан келган 12 мингдан зиёд спортчилар 37 спорт турида ғолиблик учун кураш олиб бордилар. Мусобақалар давомида жами 302 комплект медаллар ўз эгаларига топширилди.

Энг кўп медалга АҚШ вакиллари сазовор бўлдилар. Америкалик олимпиячилар 46 та олтин, 29 та кумуш, 29 та бронза, жами 104 та медаллар шодасини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Хитой делегацияси иккинчи (38-27-22), Британияликлар эса (29-17-19) учинчи ўринни банд этишди.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари 1 та олтин (Артур Таймазов, эркин кураш) ва 3 та бронза (Ришод Собиров - дзюдо, Аббос Атоев - бокс, Сослан Тигиев - эркин кураш) медалини қўлга киритган холда умумжамоа ҳисобида 47-ўринни эгаллашди.

Шахсий ҳисобда энг кўп медалга Майкл Фельпс (АҚШ) эришди. Америкалик афсонавий сузувчи Лондон Олимпиадасида жами 4 та олтин ва 2 та кумуш медалларини қўлга киритди.

«Лондон-2012» Олимпиада ўйинларида жами 85 давлат вакиллари совринли ўринларга сазовор бўлдилар. 120 давлат вакиллари эса бирорта ҳам медалга эгалик қила олишмади.

Мусобақалар давомида 56 бор Олимпиада ўйинлари ҳамда 44 бор жаҳон рекордлари янгиланди.

Замонавий Олимпиада ўйинлари тарихига назар ташласак, бугунга қадар (1896-2012 йй. давомида) 147 давлат вакиллари Олимпиада ўйинларида совринли ўринларга сазовор бўлишган. Шундан 98 давлат спортчиларигагина Олимпиада ўйинларининг олтин медаллари насиб этган.

Ушбу рўйхатда Ўзбекистон делегацияси гарчи эндигина 5-бор мустақил жамоа сифатида Олимпиада ўйинларида иштирок этганлигига қарамай 61-ўринни эгаллаб турибди. Истиқлол йиллари Атланта (АҚШ), Сидней (Австралия), Афина (Греция), Пекин (Хитой) ва Лондон (Буюк Британия)да ўтказилган Олимпиада ўйинларида спортчиларимиз жами 5 та олтин, 5 та кумуш, 11 та бронза жами 21 та медаллар шодасини қўлга киритишган.

Лондонда ўтган мусобақаларни 20.000 дан зиёд ОАВлари ходимлари ёритиб бордилар. Кун давомида ўтказилган муросасиз ҳамда қизғин беллашувларни ер юзида истиқомат қилаётган 4 миллиарддан зиёд аҳоли кузатиб борди.

Шавкат Жалилов
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати

Манба: www.uz.mcs.uz
Киритилди: 15:56, 13.08.2012.
Ўқилди: 6365 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.