"Челси" Англия Премьер-лигасининг ушбу мавсумида муаммолар гирдобига тушиб қолган. 7-турнинг қолдирилган ўйинида лондонликлар “Фулхэм”га имкониятни бой бериб (1:2) турнир жадвалининг 10-поғонасида қолди. Аммо ўйин кўпроқ натижа билан эмас, балки "Атлетико"дан ижарага олинган "кўклар"нинг ҳужумчиси Жоау Феликснинг дебюти билан эсда қолади.
23 ёшли футболчи "Челси"нинг асосий таркибида майдонга тушди. У самарали ҳаракатлари билан гол ура олмади – аммо 58-дақиқада қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Португалиялик футболчи 2014 йилдан бери лигадаги дебютида қизил карточка олган биринчи Премьер-лига футболчисига айланди. Аммо клуб бош мураббийи Грем Поттер футболчини қўллаб-қувватлади.
“Жоау Феликс майдондан четлаштирилгунча ажойиб ўйнади, унинг даражасини кўрган бўлсангиз керак. Бу шунчаки бахтсиз ҳаракат эди, шунинг учун биз уни йўқотдик.
Премер-лига тарихида бундан ҳам даҳшатли дебютлар бўлган. Қуйида биз машхур футболчиларнинг омадсиз дебютларига тўхталиб ўтамиз.
Сауль Ньигес – “Челси”
Саулнинг "Челси"даги биринчи ўйини унинг Лондонда қисқа муддат қолишига туртки бўлди. 2021 йилнинг кузида “Атлетико Мадрид”дан ижарага олинган испаниялик футболчи “Астон Вилла”га қарши баҳсни таркибда бошлаган эди.
Бироқ, унинг ўйини шу қадар заиф эдики, "Челси" бош мураббийи Томас Тухел уни танаффусдаёқ алмаштиришга қарор қилди. Саулнинг “Челси” либосида илк бор пайдо бўлишидан сўнг мухлислар уни кераксиз футболчи деб аташди.
Патрис Эвра - "Манчестер Юнайтед"
Франциялик футболчининг "Юнайтед"даги фаолияти якунига кўра, унинг дебютини эслайдиганлар кам топилади. Эвра тезда ўзини Премьер-лигадаги энг барқарор ўйинчилардан бири сифатида кўрсатди ва "Олд Траффорд"да саккиз йил давомида чемпионлик унвонини қўлга киритди.
Унинг дебютидан кейин бундай натижани олдиндан айтиш жуда қийин эди. Эвра ўзининг биринчи ўйинида, 2006 йилда "Манчестер Сити"га қарши дербида даҳшатли ўйнади. Кейинчалик маълум бўлишича, у ўйин бошланишидан олдин қайт қилган. Бунга сабаб макарон ва ловия диетаси бўлган, шунингдек, унга кундузги ўйинларда ўйнаш тажриба етишмаслиги таъсир қилган.
Жирвиньо - "Арсенал"
Ивуарлик вингер Жоау Феликсни жуда яхши тушунади. 2011 йилда "Арсенал"да дебют қилган Жирвиньо "Ньюкасл"га қарши ўйинда тўғридан-тўғри қизил карточка олди.
Жервиньо "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Жои Бартоннинг провокацияси туфайли қизил карточка олди. Футболчилар ўртасида муштлашув бўлди, "канонирлар” вакили қанот ҳимоячисига ўнг қўли билан зарба берди. Шундан сўнг Жирвиньо дарҳол майдондан четлатилган эди.
Лоран Косельни - "Арсенал"
“Арсенал”нинг яна бир дебютанти, у ҳам биринчи ўйинда майдондан четлатилди. Косельни "канонирлар"нинг 2010/11-йилги мавсумда "Ливерпул"га қарши ўйинида майдонга тушди.
Франциялик футболчи иккита сариқ карточка олиб, 90+5-дақиқада майдондан четлатилди. Бундан ташқари, у иккала огоҳлантиришни ҳам асосий вақтдан кейин олган эди. Унинг бахтига учрашув дуранг билан якунланди - 1:1.
Тиаго Силва – “Челси”
Тиаго Силва 2020 йилда Англияга кўчиб ўтган. Шунга қарамай, у “Челси”даги дебютига мутлақо тайёр эмас эди. "Вест Бромвич" билан АПЛдаги илк учрашувида бразилиялик футболчи муваффақиятсизликка учради: танаффусга қадар "кўклар" 0:3 ҳисобида мағлуб бўлаётганди, лекин мўъжизавий тарзда "Челси" иккинчи бўлимда учта гол уриб, учрашувни сақлаб қолди.
Ҳисоб 2:3 бўлиб турганида Силва алмаштирилди. Илк ўйиндаги бу қўрқинчли туш Силвага таъсир қилмади, фақат уни ғазабини келтирди. Ўшандан бери у ўзининг энг яхши фазилатларини кўрсатди ва мавсум якунида "Челси" билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.