Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Умтити нега йиғлади?

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпиони майдонда кўз ёши тўкди - «А» серияда катта жанжал. «Лацио» мухлислари бечора Самуэль Умтитини майдонда йиғлашга мажбур қилишди.

4 январь куни Италия элит лигаси ҳам ЖЧ-2022 туфайли юзага келган танаффусдан қайтди. 16-турнинг марказий ўйини  Миланда «Интер» ва «Наполи» ўртасида кечди ва унда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бироқ турнинг бош воқеаси (афсуски. салбий маънода) «оддий»­роқ учрашув - «Лечче» - «Лацио» тўқнашувида кузатилди.

Ўта муқобил қарашлари билан танилган Рим клуби мухлислари аввалига «Лечче»нинг замбиялик ҳужумчиси Ламека Банда ўйинини издан чиқаришга уринишди. Ундан ташқари, 2018 йили Франция термаси сафида жаҳон чемпионига айланган ҳимоячи Самуэль Умтити ҳам етарлича жарб кўрди. Банда биринчи бўлимдан сўнг алмаштирилгач, римлик тиффозилар айнан Умтитини «нишон»га олишди. Муайян ҳолатда ҳаммаси шу қадар таранглашдики, бош ҳакам Ливио Маринелли ўйинни тўхтатишдан ўзга чора тополмади. «Лечче» президенти Саверио Стикки Дамиа­нининг сўзларига қараганда, стадион сухандони меҳмон жамоа мухлисларини тартибни сақлашга чақирганидан сўнг Самуэлнинг ўзи учрашувни давом эттиришни сўраган. «Ирқ­чиликка йўғрилган ҳақоратлар кучайиб кетгач, ҳакам ўйинни тўхтатишга мажбур бўлди. Стадион сухандони мухлислардан тартибни сақлашни илтимос қилгач, Умтити ўйинни давом эттиришни сўради. У ҳақоратларга шу тариқа жавоб қайтаришни истади. Самуэль бу ҳолатда ўзини чин чемпиондек тутди», - дея Дамиани сўзларини келтирди Mirror нашри.

Бироқ Умтитининг умумий ҳолати унча яхши эмасди. Ҳар ҳолда, у финал ҳуштагидан сўнг майдоннинг ўзида йиғлаб юборди.Тўғри, «Лечче» мухлислари футболчини олқишлар билан кузатиб қўйишди. Якуний натижага келсак, мезбонлар иродали ғалабани тантана қилишди - 2:1.

Умтити ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқларда ихчам пост қолдирди: «Буюк ғалаба». У бунга #forzalecce хештегини қўшиб қўйди. «Лион» вакиллари Жером Боатенг ва Александер Лаказетт, «Рединг» аъзоси Наби Сарр ва «Лацио»­га қарши ўйинда ҳисобни тенглаштирган Габриэль Эспето дарҳол Умтитига тасалли сўзларини юборишди. «Ирқчилик садолари чемпионимизга аталган олқишлар остида «бўғилиб» қолди!» - «Лечче»нинг «Твиттер»даги саҳифасида шундай ёзув пайдо бўлди.

Можарога ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам бефарқ қарамади: «Самуэль Умтити ва Ламек Банда билан бирдаммиз. Келинг, баланд овозда аниқ-тиниқ бақирайлик: ИРҚЧИЛИККА ЎРИН ЙЎҚ! Майли, мухлислар (улар яхши инсонлар) ўз жойларидан туриб, ирқчилар гуруҳи оғзини бир бора ва абадий ёпиб қўйсинлар».

Самуэль Умтити 2016 йили «Барселона» сафига қўшилганди, бироқ кейинчалик жароҳатлар таъсирида Каталония клуби таркибидаги ўрнини йўқотиб қўйди. Шу тариқа «Барселона» 2022 йилнинг ёзги трансферлар вақти франциялик футболчини мавсум охиригача «Лечче»га юборди - сотиб олиш ҳуқуқисиз ижара келишуви.

Д.АЛИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 09:30, 15.01.2023.
Ўқилди: 1617 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.