Лионель Мессининг “ПСЖ” билан шартномаси шу ёзда якунига етади. Аргентиналик футболчининг фаолиятини давом эттиришнинг турли вариантлари аллақачон муҳокама қилинмоқда, бироқ унга булар керак эмасдек. Жаҳон чемпиони камида яна бир мавсум қаерда ўйнашини ҳал қилди.
Саудия клублари Лионель Мессини сотиб олмоқчи
Саудиянинг “Ал-Ҳилол” ва “Ал-Иттиҳод” клублари Лионель Мессини нишонга олишди. Маrcа хабарига кўра, ҳар икки жамоа аргентиналик футболчига мавсум учун 350 миллион евро тўлашга тайёр. Аммо бунинг учун улар мамлакат расмийларига молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиш ниятида. Шу билан бирга, иккала клуб ҳам ҳозир ФИФА санкциялари остида ва турли операциялардаги қоидабузарликлар туфайли келаси ёзгача келишувни якунлай олмайди. Мundo Deportivo аллақачон “Ал-Ҳилол”нинг Саудия Арабистонидаги "Ан-Наср"нинг асосий рақиби Криштиану Роналду бўлган Мессига қизиқиши ҳақида хабар берган эди. Уларнинг қарама-қаршилиги маҳаллий “Класико” бўлиши кутилмоқда.
“Ал-Ҳилол” бош директори Фаҳед Ал-Мофариж Мессининг сотиб олиниши ҳақида шундай деди: “Бу худди Криштиану Роналду билан шартнома имзолагандек. Гап фақат клуб ва футболчи ҳақида эмас. Саудиянинг барча жамоалари спорт вазирининг аввалроқ айтган сўзларидан сўнг катта муваффақиятга тайёрланмоқда”.
Месси “ПСЖ”да қолади
Яқин келажакда Месси ва Роналду ўртасидаги қарама-қаршиликнинг давом этишини кўрмаймиз. Аргентиналик журналист Гастон Эдул хабарига кўра, жаҳон чемпиони “ПСЖ” билан шартномани 2024 йилнинг июнига қадар узайтириш бўйича оғзаки келишувга эришган (гарчи клуб келишувни 2025 йилнинг ёзига қадар бўлишини талаб қилмоқда). Музокаралар ривожланган босқичда ва тез орада якунланиши керак. “Мен буни Саудия Арабистони ва АҚШдан келаётган миш-мишлар фонида айтаман. Месси келаси мавсумда ҳам Чемпионлар лигасида ўйнайди. Аммо у ҳали ҳам янги шартнома бўйича бир қарорга келгани йўқ”, деди Эдул ўзининг подкастида.
Журналист ҳужумчининг "Барселона"га қайтиши мумкинлиги мавзусига ҳам ойдинлик киритди: "Лионель Месси бошқа ҳеч қачон "Барселона"га қайтмайди". Унинг қайтиши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай гап йўқ ва ҳеч қачон бўлмаган.
Бу мавсумда Лео олдинги мавсумга қараганда анча яхши ишламоқда. Аргентина терма жамоасидаги муваффақиятидан ташқари, ҳужумчи “ПСЖ” учун барча мусобақаларда 20 учрашувда 13 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.
2021/2022 йилги мавсумда Месси янги клубига осон мослаша олмади, аммо у барибир Франция чемпиони бўлди, мамлакат Суперкубогини қўлга киритди ва 34 ўйинда 11+15 натижани қайд этди. “ПСЖ” раҳбарияти ҳужумчини сақлаб қолмоқчи бўлса ажаб эмас. 35 ёшда, у ҳамон жамоага натижа олиб келмоқда..