"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик Тен Хаг унинг клуби мухлислари Премьер-лига чемпионлигини орзу қилишлари мумкинлигини айтди.
Шанба куни "Манчестер Сити" устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалаба эвазига "Юнайтед" Премьер-лигада учинчи ўринга кўтарилиб, иккинчи ўриндаги жамоа билан билан орадаги фарқни бир очкога қисқартирди.
Кўпчилик буни “қизил иблислар”нинг чемпионлик пойгасига киришганидан дарак сифатида қабул қилди, бироқ Тен Хаг ўз ўйинчилари ўз ўйинини яхшилашдан чалғиб қолишларини истамайди.
"Мухлислар чемпионлик ҳақида орзу қилишлари мумкин, лекин биз эмас. Биз оёғимизни ерга тегизишимиз ва ўйинимизда кўп нарса борлигини тушунишимиз керак.
Масалан, танаффусдан сўнг биз ўйин назоратини жуда қўлдан чиқардик ва гол ўтказиб юбордик. Бунга йўл қўйиб бўлмайди. Бунга ҳожат йўқ. Юқори даражадаги футболда майда деталлар жуда муҳим ва биз буни сақлаб қолиш устида ишлашиимиз керак.
Биз қўшдик ва бу аниқ. Лекин ҳали олдинда узоқ йўл бор. Бизнинг ўйинимизни яхшилашимиз керак бўлган кўп жиҳатлар бор, лекин биз ривожланмоқдамиз ва бу ҳам аниқ.
Иккинчи бўлимни яхши бошламадик. "Шаҳарликлар" ниманидир ўзгартириб, бизга муаммо ярата бошлади, бизда қийинчиликлар бўлди. Биринчи бўлимдаги каби ўйин назоратини қайтадан қўлга олишга ҳаракат қилдик.
Биринчи бўлимда биз жуда зўр эдик, жуда яхши ҳимояландик ва тактик интизомни сақладик. Биз жуда зўр эдик, жуда фаол эдик, кейин эса қарши ҳужумлар ва имкониятлар учун яхши имкониятлар яратдик. Танаффусда ўзимни яхши ҳис қилдим. Биз ҳисобда олдинда бўлишимиз керак эди", - деди Тен Хаг Sky Sports билан суҳбатда.