ЖЧ-2022 якунларига кўра, ФИФА тартиб-интизом қўмитаси бешта мамлакат ассоциацияси бўйича қарорлар қабул қилди: унга кўра Мексика, Эквадор, Сербия, Хорватия ва Аргентина турли хил қоидабузарликлар учун жазо олди ёки энди оладиган бўлди.
Эквадор
Эквадор ассоциацияси 20 000 швейцария франки миқдорида жаримага тортилди, шунингдек, жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинида камситувчи ҳайқириқлар туфайли кейинги ўйинда ўз мухлисларисиз майдонга тушишга мажбур бўлади. Эквадорлик футболчи Байрон Кастильонинг аслида колумбиялик экани ҳақидаги терговга санкциялар қўйганидан хабарингиз бор. Шундан сўнг футболчи турнирда ўз терма жамоасининг қатнашишини истаган чилилик мухлисларни масхара қилгани айтилмоқда.
Мексика
Мексикаликлар жиддийроқ жазоланди: ассоциация 100 минг швейцария франки миқдорида жаримага тортилди, шунингдек, Польша ва Саудия Арабистони билан ўйинларда трибунадан ҳақоратомуз сўзлар айтилгани учун энди жамоа битта баҳсни томошабинларсиз ўтказади. Мексикалик мухлислар юқорида тилган олинган иккала рақиб терма жамоа киперларини куракда турмайдиган сўзлар орқали ҳақорат қилган. Бундан ташқари мамлакат ассоциацияси аллақачон салбий қўшиқлар учун бир неча марта жазоланди, аммо мухлислар бунга аҳамият бермаяпти. Энди мухлислар 25 март куни бўлиб ўтадиган КОНКАКАФ Миллатлар лигаси доирасидаги Ямайка билан ўйинни ўтказиб юборишлари керак бўлади.
Сербия
ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси Сербия футбол ассоциациясини 50 000 швейцария франки миқдорида жаримага тортди. Иккита қоида бузилгач кейинги расмий ўйинда стадионга мухлисларнинг бир қисми (сиғимнинг 25 фоизи - дарвоза тепасидаги трибуна) киритилмайди. Бунга асосий сабаб эса ўйинчилар ва айрим расмийларнинг рақибларни камситишлари ва номақбул хатти-ҳаракатлари эди. Мухлислар Гранит Жака ва Жердан Шакирини қўллаб-қувватлаган ҳолда барча косоволикларни ҳақорат қилган. Бунга албатта, сиёсий вазият сабаб бўлган. Ўша ўйинда ҳар бир томон ҳам ўз ғазабларини қўзғаган, лекин якунда фақат Сербия жазо олди: ФИФА Швейцария томонидан содир этилган қоидабузарликларни сезмади шекилли.
Хорватия
«Шашкачилар»га ҳозирча жазо йўқ – ФИФА тартиб-интизом қўмитаси Марокаш терма жамоаси билан учинчи ўрин учун ўтказилган учрашувда Хорватия ассоциациясига дискриминация ва ўйинлардаги тартибсизликка оид моддаларни бузгани учун иш очди, холос.
Аргентина
Чемпионлар бирданига учта модда бўйича жазоланади:
тажовузкор хатти-ҳаракатлар ва адолатли ўйин тамойилларини бузиш,
футболчилар ва ўйин расмийларига бўлган нотўғри хатти-ҳаракатлар,
Жаҳон чемпионатининг оммавий ахборот воситалари ва маркетингига оид қоидаларни бузиш.
Associated Press агентлигининг ёзишича, жазолардан бири ўйин тугаганидан тахминан уч соат ўтгач, Лионель Месси бошчилигидаги бир гуруҳ ўйинчиларнинг қўшиқ куйлаётган пайтда олдидан чиққан буюмларни синдиргани сабаб бўлган. Шунингдек, халқаро телерадиокомпаниялар ва босма оммавий ахборот воситаларига бир қанча ҳужумлар ҳам бўлган. Бунинг устига жамоа «олтин қўлқоп» соҳиби Эми Мартинес учун ҳам жазо олиши мумкин, у кийиниш хонасида барчани Килиан Мбаппе хотирасига бир дақиқа сукут сақлашга чақирган. Аввалроқ ФИФА таниқли ошпаз Нусрет Гёкче, шунингдек, байрам пайтида майдонга бўлмаслиги керак бўлган бошқа кўплаб одамлар билан ҳам текширув ўтказишини эълон қилган эди. Лекин бунинг учун катта эҳтимол билан Аргентина энди жазоланмайди.