Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм 1-0 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 0-0 Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Нодирбек Абдусатторов Ўзбекистон шахматида тарихий натижа қайд этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов (2731) Нидерландияда бўлиб ўтаётган Tata Steel Chess 2023 мусобақасида Магнус Карлсенни (2846) мағлубиятга учратди.

Абдусатторов FIDE рейтингидаги очколари сонини 2731 га етказди ва бу борада Ўзбекистон шахмати тарихидаги энг яхши натижани қайд этди. У Рустам Қосимжоновнинг кўрсаткичини янгилади. Қосимжонов 2015 йилда 2715 натижа қайд этганди.

Карлсен мазкур мусобақа доирасидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Аввалроқ норвегиялик гроссмейстер Аниш Кумар Гирига ютқазиб қўйганди. Амалдаги жаҳон чемпиони 2015 йилдан кейин илк бор бир мусобақа доирасида икки марта ютқазди.

Абдусатторов мусобақада бешта турда 4 очко тўплаган ҳолда пешқадам бўлиб турибди. 20 январь куни 18 ёшли ўзбекистонлик шахматчи 3 очко билан учинчи ўринда бораётган Ҳиндистон вакили Рамешбабу Праггнанадҳага (2684) қарши дона суради.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:42, 20.01.2023.
Ўқилди: 2512 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик