Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Равшан Муқимов: «Олмалиқ бизга сабоқ берди»

Баҳо:
+ | -

“Локомотив” клуби бош мураббийи Равшан Муқимов матбуот анжуманининг иккинчи қисмида иштирок эди.

— Бугун икки хил бўлим гувоҳига айландик. Тўғри, 4:2 ютдик, бу ғалабани осонлик билан қўлга киритмадик. Кун иссиқлиги туфайли ёки 3:1 ҳисобида ютаётганимиз боисми, йигитлар хотиржамликка берилишди. “Олмалиқ”қа ҳам қойил қолиш керак, улар бизга дарс беришди. Бундан хулоса чиқарамиз. Умуман олганда эса, ўйин қизиқарли бўлди.

— Жора Оганесян 2та вазиятда гол ура олмади. Ҳужумчилар ҳақидаги фикрингиз?
— Ҳар бир вазият гол бўлаверса, футболнинг қизиғи қолмайди. Бугун Оганесянга совуққонлик етишмади десам, жудаям юмшоқ гапирган бўламан. Бундан ҳам бадтарроқ бўлди. Зайниддин Тожиев ҳам имкониятлардан фойдалана олмади. Ўзи йил бошидан бери вазиятлардан фойдалана олмаслик касаллигидан азоб чекиб келяпмиз.

— Ўйинни кечрок муддатга қўйиш фақат клубнинг ваколатига кирадими?
— Биз ҳозир регламентдан чиқиб кетган ҳолда иш кўряпмиз. Яъни, регламентга кўра, ўйинни 17:00дан эрта бошламаслик зарур. Ҳозирча шу тартибда ўйнаб турамиз. Кейинчалик эса халқаро мусобақада иштирок этадиган бўлсак, янада кечроқ вақтда ўйнашимиз мумкин.

— Бугун ҳимояда кўплаб хатоларга йўл қўйилди...
— Ислом Тўхтахўжаев Иорданиядан бугун эрталаб учиб келди. Чарчаганига қарамай, уни ўйинга туширдик. Ундан ташқари Йўлдошев кеча ёшлар лигасида 90 дақиқа ўйнади. Ислом Иномовни марказий ҳимояда биринчи марта ўйнатдик. Таркибдаги муаммоларни шу тарзда ёпишга ҳаракат қилдик.

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:18, 17.08.2012.
Ўқилди: 4258 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик