Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Бунёдкор»да навбатдаги инқироз (ми?)

Баҳо:
+ | -

Бундан бир неча ой илгари “Бунёдкор” клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов ва унинг истеъфосига тўғрисидаги хабар мухлислар эътиборини ўзига тортганди. Унда мутахассис “қалдирғочлар” билан қониқарли натижа қайд этаётганига қарамай, жамоанинг янги вице-президенти Баҳром Давлатов мураббийлар штаби билан келиша олмай қолгани ҳақида айтилганди.

Бунга қадар “Машъал” ва “Насаф” клубларида ҳам фаолият олиб борган Баҳром Давлатов кейинчалик бу хабарни инкор этди. Клуб матбуот-хизмати хабарга жавобан раддия эълон қилди. Қосимовнинг ўзи “Бунёдкор”да ишлашда давом этиб, клубни Осиё чемпионлар лигаси чорак финалига қадар этаклаб келди. Ваҳоланки Тошкент гранди ОЧЛнинг “ўлим гуруҳи”дан жой олганди. Қосимов мураббийлигида “Бунёдкор” ўзбек клублари ҳали амалга оширмаган ишни эплай олди. Бир мавсумнинг ўзида 3та Кей лига клуби таслим қилинди ва бу 3та ўйинда корейслар “Бунёдкор” дарвозасига бирор марта ҳам йўла топа олишмади. Қосимов мураббийлигида “Бунёдкор” Ўзбекистон Кубоги ярим финалига етиб келиш баробарида, Олий лиганинг биринчи даврасини 5 очколик фарқ билан 1-ўринда якунлади.

Миш-мишларга қараганда кеча, аниқроғи 17 август куни клубнинг 13 нафар асосий таркиб футболчилари Ўзбекистон футбол федерациясига ташриф 

буюриб, ташкилот вице-президенти Сардор Раҳматуллаев билан учрашишган. Норасмий маълумотга кўра, Баҳром Давлатов футболчилар билан шартнома имзолашда уларнинг манфаатларига зид ҳаракатни амалга оширган. Шунга кўра ўз пулларини вақтида ололмаётган футболчилар Ўзбекистон футбол федерациясига даъво билан келишган. Қайд этиш керак, асосий таркиб аъзоларидан Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов каби футболчилардан ташқари қолган барча футболчи кеча ЎФФ вице-президенти хонасида жам бўлган. Юқоридаги икки нафар футболчи эса Миржалол Қосимов бошчилигида Иорданиядан қайтиб келаётган бўлган.

Сир эмаски, “Бунёдкор” иккинчи давранинг илк ўйинида сенсацион натижа қайд этиб, ўз майдонида “Андижон”ни мағлуб эта олмади. Бундай холат эса тарихда кузатилмаганди. Тошкентда “Бунёдкор”дан очко олган андижонликлар, кеча Ғузорда 6та гол ўтказиб юборганини ҳамма билади.

“Бунёдкор” ўзбек футболининг 100 йиллик юбилейига катта совға тайёрлашга яқин турибди. Жамоа яна биргина қадам билан ОЧЛнинг ярим финалига йўл олиши мумкин. Ярим финалдаги омадли қадам натижаси эса, Осиё чемпионлар лигаси финалини Тошкентдаги янги “Бунёдкор” стадионида ўтишидир. Бироқ клуб раҳбарларининг айрим ҳатти-ҳаракатлари ва манфаатлари ўлароқ, футболчилар жабр кўраётган кўринади.

 
Манба: www.muloqot.uz
Киритилди: 15:07, 18.08.2012.
Ўқилди: 7272 марта.
Фикрлар: 68 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.