Бокс бўйича U22 Осиё чемпионатида йигитлар ўртасида финал жанглари бошланди.
-63,5 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Шаҳбоз Юнусалиев олтин медаль учун мўғулистонлик Тулга Оюнбаатарга қарши осон бўлмаган жанг ўтказди ва ғалаба қозонди — 4:1 (29:28, 29:28, 29:28, 29:28, 28:29).
Шу тариқа, Юнусалиев Ўзбекистон делегациясига иккинчи олтин медални тақдим этди.
Бугун яна 7 нафар ватандошимиз чемпионлик учун рингга кўтарилади:
-67 кг: Бекзод Ҳамидов - Абзал Серик (Қозоғистон) (13:30 дан сўнг)
-71 кг: Нурислом Исмоилов - Сабиржан Аккаликов (Қозоғистон) (13:45 дан сўнг)
-75 кг: Аълохон Абдуллаев - Диас Молжигитов (Қозоғистон) (14:00 дан сўнг)
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев - Халимулати Риеманду (Хитой) (14:15 дан сўнг)
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Роберрд Мускита (Индонезия) (14:30 дан сўнг)
-92 кг: Нусрат Тоҳиров - Абдулла Ражабов (Камбоджа) (14:45 дан сўнг)
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Аижахаир Туононгдажи (Хитой) (15:00 дан сўнг)