Fanatik нашрининг хабар беришича, «Фенербахче»нинг футбол бўйича мутасаддиси Жиҳан Камер «Реал Мадрид» ҳужумчиси Эндрикнинг трансфери бўйича музокаралар ўтказиш учун Мадридга учиб кетишни режалаштирмоқда.
Туркия гранди бразилиялик ҳужумчини ўз таклифини қабул қилишга кўндириш учун фаол ҳаракат қилмоқда.
Карлос Эспининг «Леванте»дан келиб қўшилишидан сўнг 20 ёшли Эндрикнинг «Сантьяго Бернабеу»даги келажаги сўроқ остида қолди. Бош мураббий Жозе Моуриньо Эспини Килиан Мбаппега ўринбосар сифатида кўрмоқда ва бразилиялик футболчига етарли ўйин амалиётини кафолатлай олмаяпти.
Шу сабабли Эндрикнинг жамоани тарк этиши ҳақидаги миш-мишлар тобора авж олмоқда ва ёш ҳужумчи яқин орада ўз келажаги бўйича бир қарорга келиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, у ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида «Лион»да ўтказиб, ўз салоҳиятини юқори даражада намойиш этган эди.













