Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”даги маоши маълум бўлди

Баҳо:
+2 | -

Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг Англиянинг “Манчестер Сити” клуби билан тузган янги шартномаси бўйича молиявий тафсилотлар эълон қилинди. 22 ёшли футболчи жорий йилнинг июль ойида клуб билан 2031-йилнинг 30 июнига қадар амал қиладиган 5 йиллик шартнома имзолаган эди.

Capology портали маълумотларига кўра, Ҳусановнинг кафолатланган йиллик маоши 5,2 миллион фунт стерлингни ташкил қилади (ҳафтасига 100 минг фунт). Беш йиллик шартноманинг умумий кафолатланган қиймати 26 миллион фунтга тенг.

Шартномада натижаларга боғлиқ қўшимча бонуслар ҳам кўзда тутилган. Бонуслар орқали футболчи ҳафтасига яна 25 минг фунт (йиллик 1,3 миллион фунт) даромад қилиши мумкин. Барча бонуслар ҳисобга олинган тақдирда, ҳимоячининг максимал йиллик маоши 6,5 миллион фунтга етади.

Маълумот ўрнида, жамоанинг энг юқори маош олувчи футболчиси Эрлинг Ҳоланд ҳисобланади. Унинг ҳафталик асосий даромади 525 минг фунтни ташкил этади. Кейинги ўринларда Жек Грилиш (300 минг фунт), Омар Мармуш (295 минг фунт), Фил Фоден (280 минг фунт) ва Жанлуижи Доннарумма (265 минг фунт) қайд этилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:06, 07.08.2026.
Ўқилди: 5638 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик