"Лион" ярим ҳимоячиси Райан Шерки фаолиятини "ПСЖ"да давом эттириши мумкин, деб хабар беради L'Equipe.
Манбага кўра, раҳбарият 19 ёшли ярим ҳимоячини сотиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Агар "ПСЖ" қишда Шеркийни қўлга кирита олмаса, ёзда буни амалга оширишга ҳаракат қилади.
Француз ва "Лион" ўртасидаги амалдаги келишув 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Жорий мавсумда у француз клуби сафида 18 та ўйинда майдонда 646 дақиқа ўтказиб, битта гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталига кўра футболчининг нархи 18 миллион еврога баҳоланмоқда.













