Нидерландия чемпионатининг 18-турида “Аякс” ўз майдонида “Волендам” билан дуранг ўйнади (1:1).
Жамоа кетма-кет 7-ўйинда Эредивизияда ғалаба қозона олмаяпти.
Охирги марта "Аякс" 22 октябрдан куни "Волвейк"га қарши ўйинда (4:1) ғалабани нишонлаган эди.
Шундан сўнг жамоа ПСВга (1:2) мағлуб бўлди ва "Витесс" (2:2), "Эммен" (3:3), НЕК (1:1), "Твенте" (0:0) ва "Фейеноорд" (1:1) билан дуранг ўйнади.
Клуб ўзининг лигадаги энг узоқ ғалабасиз серия бўйича рекордини такрорлади, бунгача уч марта, 1962, 1964 ва 1965 йилларда шундай воқеа содир бўлган.
Кейинги турда жамоа "Эксельсиор"га қарши ўйнайди, ўйин 29 январь, якшанба куни бўлиб ўтади.
Жамоа ҳозирда турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб, пешқадам “Фейеноорд”дан 7 очко ортда қолмоқда.
Бугун бош мураббий Альфредо Шройдер ишдан бўшатилиши маълум бўлди.