Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

ЎзПФЛ «Бухоро спорт мажмуаси» майдони юзасидан ўз хавотирини билдирди

Баҳо:
+ | -

2023 йилги мавсумни Суперлигада ўтказадиган «Бухоро» футбол клуби қишки трансфер ойнаси якунига 19 кун вақт қолган бўлсада ўз сметасини келишиш масаласида ЎФА билан алоқага чиққани йўқ. Бунинг ўрнига «Бухоро» қатор янги футболчилар билан шартнома имзолади ва Анталияга жўнаб кетди.

Лига мутахассислари 26 январь куни «Бухоро спорт мажмуаси» ҳамда клуб қароргоҳини ўрганди. Катта мажмуа ўз фаолиятини давом эттириши кўплаб бухоролик спорт мухлисларини хурсанд қилган бўлсада, футбол нуқтаи назаридан бу эрда майдон масаласига профессионал ёндошув мавжуд эмас. Республика бўйлаб совуқ ҳаво ҳарорати ҳукм сураётганидан келиб чиқиб, қатор футбол клублари ўз майдони майсаси устини махсус қоплама билан ўраб чиқишга улгурган. Аммо қайта фойдаланишга топширилганига бир йил ҳам тўлмаган «Бухоро спорт мажмуаси»да бу иш пайсалга солинган. Оқибатда яна ўн йиллар хизмат қилиши лозим бўлган майдон майсаси ҳолатида салбий томонга ўзгариш мавжуд.



Лига ўтган йилнинг 30 октябрь санасида Ўзбекистон кубогининг финал учрашувини айнан Бухоро шаҳрида ташкил этганди. Шундан кейин 29 ноябрь куни Лига расмий сайти майдонлар масаласи юзасидан катта материал чоп этди. Бунда Бухородаги марказий майдон масаласига ҳам тўхталинган бўлиб, эндиликда уни яхши ҳолатда сақлаш учун нималарга эътибор қаратиш лозим эканлиги борасида сўз борган. Бироқ «Бухоро» футбол клуби ҳам, «Бухоро спорт мажмуаси» ҳам катта эҳтимол билан бунга вақт ажрата олмаган.

Шундан келиб чиқиб, «Бухоро спорт мажмуаси» парвариши учун ажратилиши лозим бўлган сумма ҳамда майдон техникаси учун йўналтирилиши лозим бўлган сумма «Бухоро» футбол клуби сметасига киритилмаган тақдирда мазкур клуб шартномалари Лига томонидан қабул қилинмайди. Шунингдек, мазкур сметадан «Бухоро» футбол клубига қарашли қароргоҳни капитал таъмирдан чиқариш масаласи ҳам ўрин олиши шарт. Ўз қароргоҳи майдони ва унинг моддий техник базаси талабга мутлақо жавоб бермайдиган футбол клубининг хориж йиғинида иштирок этиши ҳамда легионер футболчилар билан шартнома имзолаши Лига сўнгги уч йилдан буён футбол клубларига қўйиб келаётган талабга мутлақо мос келмайди.
 


Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи раҳбариятидан клубдаги вазиятга жиддий эътибор қаратишни сўрайди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 16:49, 27.01.2023.
Ўқилди: 2121 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.