"Эвертон" ярим ҳимоячиси Энтони Гордон "Ньюкасл"га ўтади, деб хабар беради Sky Sports.
Манба берган хабарга кўра, "ҳаккалар" футболчини 46 миллион евро ва яна олти миллионни бонуслар эвазига сотиб олишга рози бўлган. Яқин вақтларда ярим ҳимоячи янги клубида тиббий кўрикдан ўтади.
Жорий мавсумда 21 ёшли Гордон “Эвертон” сафида барча мусобақаларда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.













