Жума куни Англия кубоги доирасида "Манчестер Сити" ва "Арсенал" клублари тўқнаш келишди.
“Канонирлар” ҳимоячиси Александр Зинченко учун бу собиқ жамоасига қарши илк учрашув эди. “Шаҳарликлар” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва финал ҳуштагидан сўнг украиналик футболчи жуда безовта кўринди. Жиддий чеҳра билан Зинченко собиқ жамоадошларига нималарнидир гапираётган эди, улардан баъзилари, хусусан Илкай Гюндоган, Рубен Диаш ва Кайл Уокер бунга жавобан фақат кулишди. Айниқса, Зинченко Родрининг қучоғидан қочишга уриниб кўрган, Диаш эса яқин жойда кулиб турган пайти диққатга сазовордир.
Ўзига келиб олгач Зинченко ижтимоий тармоқда пост қолдирди. Украиналик футболчи “Манчестер Сити” футболчиларини кўрганидан хурсанд эканлигини таъкидлади, шунингдек, “Этиҳад Стадиум”га қабул учун миннатдорчилик билдирди. Кўринишидан, Зинченконинг собиқ жамоадошлари билан ҳеч қандай муаммоси йўқ ва унинг кайфиятсизлиги фақат муваффақиятсизликдан ҳафсаласи пир бўлгани билан боғлиқ эканлигини маълум бўлди.