Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Барча даврларнинг энг қиммат январь ойи трансферлари (топ-5)

Баҳо:
+ | -

5. Оскар ("Челси"дан "Шанхай"га, 2017 йил – 60 миллион фунт)

Диего Коста учун 57 миллион фунт олиш "Челси"нинг энг ақлли юришларидан бири бўлган. Аммо Оскар каби иқтидорни сотиш ҳақида бундай демаган бўлардик. Афсуски, бу воқеа 2017 йилда юз беради. Жейми Каррагер ушбу трансферни Оскар учун "шармандали" дея изоҳ берган. Балки бразилиялик футболчи шармандаси чиқиб ҳам яшайверар, буни билмадик. Ҳеч бўлмаганда, унинг Хитойда олаётган пуллари футболчига таскин беради.

4. Михаил Мудрик ("Шахтёр"дан "Челси"га, 2023 йил – 62 миллион фунт)

Сиз Мудрикнинг кўчиши 89 миллион фунтлик бўлиши ҳақида кўп ўқигандирсиз. Аммо ҳозирча "Челси" у учун 62 миллион фунт сарфлади холос. Агарда Мудрик Англияда ўзидан кутилган ишончни оқлай олса, у ҳолда лондонликлар ҳужумчи учун яна 25 миллион фунт қўшиб бериши мумкин. Мудрик "Арсенал"га ўтмади. У "Челси"да 8 ярим йиллик битим тузди.

3. Душан Влахович ("Фиорентина"дан "Ювентус"га, 2022 йил – 66.6 миллион фунт)

"Фиорентина" сафида бир нечта рекордларни янгилаб ташлагани билан танилган Влахович, ўтган қишда "Ювентус" футболчисига айланган эди. 22 ёшли ҳужумчи учун "Арсенал" ҳам қизиқиш билдирган. Аммо сербиялик Италияда қолишни маъқул кўрди. Ундан кейинги воқеаларни эса яхши биласиз.

2. Виржил ван Дейк ("Саутгемптон"дан "Ливерпул"га, 2018 йил – 75 миллион фунт)

2018 йилнинг илк кунида амалга оширилган трансфер ўша пайтнинг энг қиммат харидига айланганди. Барча ван Дейкнинг сотиб олинган пулини кўп деб ҳисоблаган. Вақт кўрсатдики, бу харид аслида арзон бўлган экан. Ван Дейк "Энфилд"да нималар қилиб ташлаганидан хабарингиз бор. У "Ливерпул"ни энг яхши ҳимояга эга жамоага айлантирди.

1. Филиппе Каутиньо ("Ливерпул"дан "Барселона"га, 2018 йил – 142 миллион фунт)

"Ливерпуль" 2017 йилнинг ёзида "Барса"нинг Каутиньо учун йўллаган учта таклифини рад этганди. Бу трансфер барибир содир бўлди. Испан клуби таклифини яна 20 миллион фунтга оширди ва Каутиньони қишда сотиб олди. Бироқ, бу трансфердан на Каутиньо ва на "Барса" ютди. "Ливерпул"дан ташқари, албатта. Ҳаммаси катта истеъдоднинг сўниши билан якун топди.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 19:04, 29.01.2023.
Ўқилди: 2313 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2305]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2121]

Фергюсоннинг тоби қочди [1963]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [1960]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1554]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1531]

Суперлига. «Нефтчи» Олмалиқда очко йўқотди, ОКМК дарвозабони қаҳрамонлик кўрсатди [1461]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1324]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1321]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1164]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик