Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

Украина ФИФА ва УЕФАдан Европа клублари Россия жамоалари билан ўртоқлик ўйинларини тўхтатишини талаб қилмоқда

Баҳо:
+ | -1

УФА (Украина футбол ассоциацияси) ФИФА ва УЕФАга Европа жамоаларининг Туркиядаги қишки йиғинда Россия клублари билан ўртоқлик ўйинларини тўхтатишни сўраб мурожаат қилди, деб хабар бермоқда The Athletic нашри.

"Туркиядаги ўйинлар норасмий мақомга эга бўлса-да, биз буни Россия спортининг изоляциясини бузиш деб биламиз.

Мамлакатнинг ҳар қандай вакили халқаро тадбирларда, жумладан, спорт мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқига эга эмас. Россия ва Белоруссия бутунлай изоляция қилиниши керак", - дея манбадан иқтибос келтирган Украина терма жамоаси матбуот котиби Александр Гливинский.

Шунингдек, Гливинский Украина клублари "Партизан"га ишора қилиб, россияликлар билан тўқнаш келган жамоалар билан ўйнамасликка қарор қилганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия клублари ва терма жамоаси ФИФА ва УЕФА шафелигида ўтказиладиган мусобақалардан четлаштирилган эди.

Киритилди: 12:35, 30.01.2023.
Ўқилди: 1556 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик