Кириш Регистрация

"Барселона" Амрабатни мавсум охиригача ижарага олмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Барселона" "Фиорентина"нинг марокашлик ярим ҳимоячиси Софьян Амрабатга қизиқиш билдирмоқда.

Журналист Жерар Ромеронинг сўзларига кўра, "кўк-анорранглилар" марокашлик футболчини олти ойга ижарага олиш бўйича келишув устида ишлайди. Битим шартларига каталонияликлар мажбурий сотиб олишни киритиш режалаштирилмаган.

26 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум А Серияда 17 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та сариқ карточка олди.

Амрабат Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати қаҳрамонларидан бирига айланди. Марокаш терма жамоаси таркибида у турнирнинг нимчорак финалига қадар етиб борди, унда жамоаси Францияга ютқазди (0:2). Учинчи ўрин учун кечган баҳсда марокашликлар хорватларга имкониятни бой беришди (1:2).

"Фиорентина" 24 очко билан А Серияда 12-ўринда бормоқда.

“Барселона” 47 очко билан Ла Лигада биринчи ўринда бормоқда. "Реал Мадрид" Каталония беш очкога ортда қолмоқда.

Киритилди: 06:23, 31.01.2023.
Ўқилди: 2305 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.