"Барселона" ҳимоячиси Эктор Бельерин Лиссабонга етиб келди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар тарқатди.
Футболчи агенти билан Португалия пойтахтига учиб келди. Футболчи "Спортинг"га тиббий кўрикдан ўтиш учун юборилган. "Барселона" аллақачон Португалия клуби билан шартнома борасида келишувга эришган.
Лиссабон дастлаб "Брайтон"дан Тарик Лампти билан шартнома имзоламоқчи эди, лекин уни сотиб олишга қурби етмади ва Премьер-лига клуби 22 ёшли футболчини ижарага беришдан бош тортди.
27 ёшли Бельерин "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2011 йилда клубни тарк этган ва 2022 йилнинг ёзида эркин агент сифатида қайтган.
Португалия чемпионатининг жорий мавсумида “Спортинг” 16 учрашувда 32 очко жамғариб, турнир жадвалининг тўртинчи поғонасида бормоқда.