“Белшина” футбол клуби сардори Дмитрий Гомза январь ойи ўрталарида Александр Лукашенконинг хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинди, дея хабар бермоқда Tribuna.com сайти.
Манбага кўра, футболчи икки кун ҳибсда бўлган, шундан сўнг у озод қилинган. Ҳужумчининг ҳибсга олинишининг аниқ сабаби ошкор қилинмади. Бироқ, аввалроқ ОАВда Беларус чемпионатининг “Белшина” – “Шахтёр” учрашуви шартномавий характерга эга бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Бу ўйинда айнан Гомза ўз дарвозасига пенальти "олиб келди".
Аввалроқ, 30 январь куни Лукашенконинг хавфсизлик хизмати Беларус футбол чемпионати ўйини натижасига таъсир кўрсатган “Шахтёр” вакилига нисбатан жиноий иш қўзғатгани маълум бўлган эди. Шу куни маълум бўлишича, хавфсизлик кучлари клуб офисига келиб, "Шахтёр" директори Александр Марченкони ўзлари билан олиб кетишган.