"Барселона" бош мураббийи Тито Виланованинг фикрича, жамоанинг ушбу таркиби дунё футболининг тарихига энг яхшиларидан бири бўлиб киради.
"Бу жамоа шунчаки ажойиб савияни кўрсатмоқда. Билмадим, биз жаҳон футболида гегемонлик ўрнатдикми, йўқми, аммо аниқ айтиш мумкинки, биз кўплаб совринларни ютдик. Бизни ушбу совринларни эгаси сифатида эмас, қандай қилиб бу совринларни ютганимизни эслайдилар. Бу "Барселона"ни ҳар доим эслаб юрадилар", - дея Виланованинг сўзларини келтиради испан матбуоти.