"Барселона" Роберт Левандовски ўрнига футболчи сотиб олишга шошилмаяпти.
Кўпчилик 36 ёшли форварднинг келажакдаги истиқболига шубҳа билан қаради, бироқ у мавсумни ажойиб бошлади, саккизта ўйинда еттита гол урди. Журналист Маттео Мореттонинг ёзишича, "Барселона" ҳозирча янги ҳужумчи изламаяпти.
Шу билан бирга, манба таъкидлаганидек, маълум шароитларда каталониялик гигант ҳали ҳам яқин келажакда янги марказ ҳужумчиси излашига тўғри келади. Левандовски келаси ёзда 37 ёшга тўлади, Витор Рокени "Бетис" сотиб олиши мумкин, Пау Виктор эса ҳали асосий жамоада ўйнашга тайёрлигини исботлаганича йўқ.