Хулиан Альварес «Барселона»га ўтиши ҳақида ошкора баёнот бермайди, деб хабар бермоқда As.
«Атлетико» ҳужумчиси бош мураббий Диего Симеоне, сўнгра клуб раҳбарияти билан юзма-юз учрашиб, жамоани тарк этиш истагини маълум қилмоқчи. Шу билан бирга, аргентиналик футболчи уни фақат «Барселона» қизиқтираётганини аниқ тушунтириб қўймоқчи.
Хулиан каталонияликларнинг таклифи ҳар иккала томон учун ҳам манфаатли деб ҳисоблайди, бироқ Мадрид клуби бунга қўшилмаяпти. Манбанинг хабарига кўра, «Барса»нинг амалдаги таклифи 100 миллион евродан 120 миллион еврогача оширилган.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Альварес «Атлетико»ни тарк этмоқчи эканини ошкора маълум қилган эди.













