Кириш Регистрация
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон
01/01 22:30 Ливерпуль - Лидс
02/01 01:00 Брентфорд - Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд - Манчестер Сити

Дешам Варан билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам терма жамоадаги фаолиятини якунлаган Рафаэль Варан билан ҳайрлашди.

"Рафаэль бир неча кун олдин менга қўнғироқ қилиб, халқаро фаолиятини якунлаш қарори ҳақида хабар берди. У бу қарорни қабул қилишдан олдин ижобий ва салбий томонларини ўйлаб кўришга вақт ажратган ақлли бола. Суҳбатимиз тафсилотларига кирмасдан шуни айтаманки, Рафаэль Франция термасидаги саргузаштлари якунига етганига ишонади. Мен ҳам у билан бир хил вазиятда эдим, мен унинг далилларини тушунаман ва қарорини ҳурмат қиламан. У ўзининг етакчилик фазилатлари билан жамоамизга қандай ёрдам бериши мумкинлигини ўйласам, биз учун жуда ачинарли.

Албатта, 2012 йил август ойида бошланган муносабатларимизни ҳисобга олсак, бу саҳифани ёпиш мен учун жуда қийин. Ўшанда Рафаэль "Реал"нинг ёш, умидли футболчиси эди, у мен бошчилигимдаги Франция терма жамоасидаги биринчи ўртоқлик учрашуви майдонга тушди. Мен унга 21 ёшида сардорлик боғичини бердим, чунки у ҳақиқий лидер эди. У жамоамиз қадриятларининг кафолатчиларидан бири бўлган ҳолда менинг фикрларимни жамоага аъло даражада етказди.

Унинг мураббийи бўлганимдан жуда хурсанд бўлдим. Унга бахт ва фаолиятидаги энг яхши ўсишни тилайман", - дея Дешам деди Франция футбол федерацияси расмий сайтига.

Киритилди: 20:12, 02.02.2023.
Ўқилди: 1166 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.