Пеп Гвардиола Эрлинг Холанд ва Харри Кейн ҳақида гапирди.
"Мен Эрлингдан жуда мамнунман. "Тоттенхэм" эса Кейндан мамнун. Қандай ажойиб футболчи. У жуда кўп иш қилди, гап нафақар голлар, балки маҳорат ҳақида ҳам кетмоқда. Улар кубокни қўлга кирита олишмади, демак у ёмон ўйинчи? Гарри статистика унвонларда эмаслигини исботлади.
Кейн ҳаётимда кўрган энг яхши ҳужумчилардан бири бўлиб қолмоқда. Мураббийлар унвон ололмасалар ёмонми? "Тоттенхэм" Кейн борлигидан хурсанд, биз Эрлингдан мамнунмиз" - деди “Манчестер Сити” бош мураббийи.