"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо А Серия 21-туридан ўрин олган "Эмполи"га қарши ўйиндаги ғалаба (2:1) ҳақида фикр билдирди.
“Биз таркибда бўлган энг кучли футболчилар билан ўйнадик. Мен хурсандман, чунки жамоанинг имкониятларини биламан. Қийин рақиб билан ўйинда уч очко қўлга киритдик ва бу ҳақда Паоло Занеттига айтдим. Қийин учрашув ва муҳим ғалаба.
Декабрда кетишим мумкин эди, лекин қолдим. Сизга "Рома" Б Серияга ўтаётгандек туюлади, лекин биз жуда кучли жамоалар билан тенг ўйнаяпмиз", - дея Моуриньонинг сўзларидан иқтибос келтиради La Gazzetta dello Sport.