"Челси"нинг икки ярим ҳимоячиси жамоа билан биргаликда машғулотларни давом эттирди. Гап сўнгги бир неча ҳафтани жароҳати туфайли ўтказиб юборган Матео Ковачич ва Денис Закария ҳақида кетмоқда.
"Челси" расмий сайти аллақачон иккала футболчи ҳам машғулотларга қайтганини тасдиқлаган. Бироқ Закария ва Ковачич эртага АПЛ доирасида бўлиб ўтадиган "Вест Хэм"га қарши сафар ўйинида иштирок этмайди. Ўйинчилар майдонга тўлиқ қайтишлари учун формага кириб олиши керак.