"Реал" ҳужумчиси Мариано Диас деярли ўйин амалиётига эга бўлмаса ҳам, клубда қолишни истамоқда. Бу ҳақда журналист Марио Кортехана хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Реал" раҳбарияти Диаснинг "Сантяго Бернабеу"да келажаги йўқ деб ҳисобламоқда. Мавсум охирида футболчининг шартномаси тугайди ва клуб шартномани узайтирмасликка қарор қилган.
Жорий мавсумда Мариано Испания чемпионатида атиги 5та ўйинда майдонга тушди ва бирорта ҳам самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади. 2018 йилда ҳужумчи “Реал”га “Лион”дан ўтганди. Диас Франция чемпионатининг 37 ўйинида 18 та гол урган эди.