"ПСЖ" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма яқин вақтгача парижликларнинг асосий таркибдаги жой учун курашда рақобатлашган дарвозабон Кейлор Навас билан муносабатлари ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, қишки трансфер ойнаси охирида коста-рикалик посбон мавсум охиригача ижара асосида "Ноттингем Форест"га ўтди.
"Кейлор ва мен - икки яхши йигитмиз. Биз яхши муносабатда эдик, лекин у ўз позициясидан норози бўлиши нормал ҳолат. Мураббий ўз танловини қилиши керак эди ва у буни қилди", - деди Доннарумма L’Equipe нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Доннарумма 2021 йилнинг ёзида "Милан"дан эркин агент сифатида "ПСЖ"га ўтган эди.