Аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино Англиянинг “Лидс” клубига рад жавобини берди. Журналист Клаудио Маурининг сўзларига кўра, яқинда бош мураббий билан хайрлашган клуб ҳозирда ишсиз аргентиналикка таклиф билан чиққан.
Яна бир аргентиналик мураббий Марсело Гальярдо ҳам “Лидс”да ишлашдан бош тортди.
Эслатиб ўтамиз, Жесси Марш ўтган ҳафтада "Лидс"ни тарк этган эди, Йоркшир клуби Премьер-лигада 21 учрашувда 19 очко жамғариб, қуйи лигага тушиб кетиш зонасига яқин турибди. Жамоа айни дамда 16-ўринни эгаллаб турибди.
50 ёшли Почеттино 2022 йилнинг ёзида "ПСЖ"дан ишдан бўшатилди ва машҳур мураббий шундан бери ишсиз эди.