«ПСЖ» марказий ҳимоячиси Преснель Кимпембе «Монако»га қарши ўйиндаги омадсизлик ҳақида гапирди. Парижликлар 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди.
«Биз инқироздамизми? Ҳа, биз ҳозир қийин кунларни бошдан кечирмоқдамиз. Ўзимизга келиб, вазиятни тўғирлашимиз керак.
Ундан олдинги яхши серияли ғалабаларга эришганимизни унутмаслигимиз керак. Биз тўғри йўлга қайтишимиз керак», — деди Кимпембе.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада «ПСЖ» Франция кубогидан чиқиб кетди. Парижликлар турнирнинг 1/8 финалида «Марсел»га имкониятни бой беришди (1:2).