Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Фомичев Машъалдан кетди

Баҳо:
+ | -

26 август куни бўлиб ўтган «Машъал» - «Локомотив» баҳсида муборакликлар ўз уйларида ютқазиб қўйишганидан сўнг клуб бош мураббийи Владимир Фомичев ўзини ёмон ҳис қила бошлади. Натижада ўша куни кечқурун соат 23:00да шифокорга кўринишига тўғри келди. Жамоа шифокори Алишер Абдураҳмонов Фомичевни текшириб, бундай ҳолатда ишлаб бўлмаслигини ва зудлик билан қатъий режим асосида даволаниши кераклигини айтди. 

Эртаси куни кечки пайт ёшларимиз машғулот ўтказишлари керак эди, бироқ Фомичевнинг тоби қочганлиги туфайли машғулот бекор қилинди. 28 август куни эса бош мураббийимиз ўзини бироз тетик ҳис қилди, бироқ барибир даволанмаса бўлмаслигини билгач, уйига кетишни лозим топди. Натижада кеча кечки маҳал Владимир Фомичев Муборакдан пойтахт томон йўл олди. Бизга маълум бўлишича, муборакликлар устози бундан буён вақтини соғлигини тиклашга қаратмоқчи. Қозоғистонлик мураббий кетишидан олдин клуб матбуот котибига юраги безовта қилаётганини билдирди ва даволаниши кераклигини айтди. «Машъал» бош мураббийи вақтинча жамоада ишламаётгани туфайли эндиликда футболчиларни унинг ёрдамчиси Александр Хомяков шуғуллантириб туради. Айтиш мумкинки, 3 сентябрь куни бўлиб ўтадиган «Андижон» билан навбатдаги баҳсга жамоани айнан Александр Андреевич тайёрлайди.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 10:08, 29.08.2012.
Ўқилди: 4598 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик