Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Рэшфорднинг қайта кашф этилиши «МЮ»ни чемпионлик сари етаклаши мумкин

Баҳо:
+ | -

2020 йилда Рэшфорднинг фаолиятида ҳақиқий даҳшатли туш бошланди. Бел жароҳати футболчини олти ойга сафдан чиқарди ва бу унинг жисмоний шаклини аста-секин бузиб қўйди. Ҳа, Маркус доимо Сульшер қўл остида яхши ўйнаган, лекин у аввалги ўткирлиги ва тезлигини, шу билан бирга ўзига бўлган ишончни ҳам йўқотди. Сиз, албатта, Маркуснинг пасайишидаги асосий воқеани эслайсиз - Евро-2020 финалида амалга оширилмаган пенальти. Шундан сўнг у Ральф Рангник қўл остида «Манчестер Юнайтед» захирасидан барқарор жой олди.

Фаолиятини қайта бошлаш учун унга бор-йўғи бир ёз мавсуми ва битта голландиялик мураббий керак бўлди. Рэшфорд аллақачон мавсумнинг 34 ўйинида 21 та гол урган (8 та голли узатма билан бирга), шулардан 8 тасини Премьер-лиганинг сўнгги 9 ўйинида киритган. Умуман олганда, «МЮ» форвардининг ЖЧ-2022дан кейинги формаси ҳайратланарли: 15 учрашувда 13+4 натижа. Айни дамда Маркус дунёнинг энг яхши ҳужумчиси ҳисобланади: бу йил у чемпионатлар ва бошқа ички турнирлар доирасида энг кўп гол урди - 10 та гол. Таққослаш учун, Холандда тўртта, Осимҳен ва Бен Йеддерда саккизтадан, Мбаппеда эса бештадан гол мавжуд. Ҳозирча Рэшфорд ўзининг 2019/2020 йилги мавсумдаги каби энг юқори чўққисига етиб бора олмади, аммо у ишонч билан бу сари интилмоқда. Аммо ўзгаришларнинг услубий ва психологик тафсилотлари қизиқроқ, шундан сўнг бу футболчи ҳақиқий машинага айланди. «Албатта Рэшфорд дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири. Мен бунга биринчи дақиқаларданоқ ишонч ҳосил қилдим. У билан ишлаш имконига эга бўлганимдан жуда хурсандман ва биз ундан кўпроқ нарса сиқиб чиқара оламиз. У ниҳоятда юқори потенциалга эга», - деди Тен Хаг «Лидс» билан ўйиндан кейин (2:0).

Роналду кетганидан кейин бутун «МЮ» гўзаллашди, аммо Рэшфорд ундан максимал фойда олди. Роналдунинг майдонда қолиши бутун тузилмани бузди: Рэшфорд кўпинча ноқулай ўнг қанотга қўйилди (бу эрда Гринвудга алоҳида салом). Эрик тен Хаг Маркусга тактик чекловлар керак эмаслигини тушунди. Роналду заҳирага тушди, у бироз ақлдан озди ва шов-шувли интервью ёрдамида ўзини четга олди. Рэшфорд эса чап қанотда ўзининг севимли зонасида эркинлик олди ва тўғридан-тўғри рақиб жарима майдончасида кенг ваколатларга эга бўлди. Эндиликда бутун жамоа «Роналдуга тўпни қандай етказиб бериш керак» деган бош оғриқдан қутилди. Рэшфорднинг ўзи фаол равишда чизиқлар орасидаги бўшлиқни қидирмоқда ва у Бруно Фернандеш ва Кристиан Эриксендан доимий узатмаларини қабул қилувчига айланди. Маркус, шунингдек, Шоу билан майдонда тинимсиз мулоқотда бўлди. Ўтган мавсумда Криштиану тўп қанотга ўтиб кетганини кўриб, кескин тарзда жарима майдончасига югурарди ва у ерда пас кутарди холос. Бироқ Маркус фаол тарзда прессингларда ишлайди ҳамда ортдаги шерикларига ёрдам беради. Инглизлар бутунлай бошқача услубда ҳаракат қилади ва комбинация ўйинида изчил иштирок этади. Бу эса унинг гол уришига тўсқинлик қилмайди.

Яна бир эътиборга молик тафсилот - Роналду сингари, Рэшфорд ҳам Тен Хагнинг интизомий жазоларидан қутилиб қолмади. Декабрь ойидаги «Вулверхэмптон»га қарши ўйин олдидан (1:0) ҳужумчи кеч қолгани учун захирага ўтирди. Кейин эса захирадан майдонга тушди ва ғалаба голини урди — «Ҳа, албатта, бу қоидалар ва бундай хатолар ҳамма ерда бўлиши мумкин. Албатта, мен баҳсни асосий таркибда бошламаганимдан хафаман, лекин бу қарорни тушунаман. Ҳали ҳам ғалаба қозона олганимиздан хурсандмиз. Жамоа йиғинига бироз кечикдим. Ухлаб қолгандим», - деди Рэшфорд ўйиндан кейин вазиятни хотиржам тасвирлаб бераркан. Клубда гол урадиган ва адекват ҳужумчи бўлса, бу ажойиб эмасми? 

Маркус ҳақиқатан ҳам ҳаводаги курашларга анча таҳдид қўшди. Кўпчилик буни «МЮ» мураббийлар штабига «Порту» ва «Блекберн» клубларининг собиқ ҳужумчиси Бенни Маккартининг келиши билан боғлайди. «Аякс» билан ҳам боғлиқликлар бор: 1990 йиллар охирида ёш Маккарти Амстердам клубида ўйнаган. Тен Хаг янги мутахассисни жамоага таклиф қилиш ҳақида нима деганди: «Бизнинг штаб-квартирада мен тўлдирмоқчи бўлган жой бўш эди. Маккарти катта тажрибага эга. У профессионал даражада мураббийлик қилган, ўтмишда у ҳужумчи ва жуда яхши ўйнаган. «Манчестер Юнайтед»да Маккарти ҳужумкор гуруҳ билан ишлайди. Мен нафақат ҳужумчиларни, балки ярим ҳимоячилар билан ҳимоячиларни ҳам назарда тутяпман. Бу ерда Беннининг тажрибаси ёрдам беради».

Митома ҳамда Аллан Сент-Максимин Премьер-лигада рақибларини алдаб ўтиш борасида уста ҳисобланса, Рэшфорд ҳар бир ўйинда ўртача 1,3 дриблинг қайд этган (38,2% дриблинг самарадорлиги). Бироқ аввалги мавсумларда «Манчестер Юнайтед» форварди дадилроқ ўйнаган: ўша 2019/2020 йилги мавсумда статистика қуйидагича эди: ҳар бир ўйинда 2,0 муваффақиятли уриниш ва 49,2% самарадорлик. Бироқ, эпчиллиги ва ўткирлиги туфайли Рэшфорд яккама-якка ўйинда ҳамон жуда хавфли. У бўш жойга ёриб кириши керак бўлганда мақсадли дриблингдан фойдаланади. Бироқ, ҳозирги Маркуснинг услуби дриблингнинг миқдори ва сифатига боғлиқ эмас: алдаб ўтиш қобилияти фақат қўшимча қурол бўлиб қолган. «Манчестер Юнайтед» ҳужумчисининг асосий элементи - бу тезлик. Илгари соғлиғи билан боғлиқ муаммолар Рэшфорднинг формаси ва психологик ҳолатига салбий таъсир кўрсатганди, бироқ ҳозир бошқача.

Киритилди: 08:26, 14.02.2023.
Ўқилди: 2702 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.