Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Осиё кубоги U-17. Ўзбекистон Хитой устидан иродали ғалабага эришди. ЖЧ масаласи бугуноқ ҳал бўлиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича 17 ёшлилар ўртасида Осиё Кубоги доирасидаги 2-тур учрашувлари 6 апрель, якшанба куни ўтказилди. 

Унда Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга қарши баҳс олиб борди. Дастлаб ҳисоб 33-дақиқада Жанг Ченгруи томонидан очилди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Садриддин Ҳасанов гол уриб, таблодаги ҳисобни тенглаштириб қўйди.

Иккинчи тайм тенг курашлар остида бошланди. Аммо 86-дақиқага келиб, Асилбек Алиев Ўзбекистоннинг навбатдаги голини киритиб, жамоага ғалаба тақдим этди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси кетма-кет икки турда ғалаба қозониб,  6 очко қўлга киритди. Гуруҳнинг иккинчи баҳсида мезбон Саудия Арабистони Таиландга қарши баҳс олиб бормоқда (0:1 Таиланд олдинда). Агар ушбу беллашувда мезбонлар очко йўқотмаса, Ўзбекистон бугуннинг ўзида ЖЧ масаласини ҳал қилади.

U-17 Осиё чемпионати

2-тур

6 апрель, якшанба

Хитой — Ўзбекистон 1:2

Голлар: 1:0 — Жанг Ченгруи (33), 1:1 — Садриддин Ҳасанов (45+1), 1:2 — Асилбек Алиев (86)

Киритилди: 22:43, 06.04.2025.
Ўқилди: 3158 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.