Кеча УЕФА Европа лигаси 1/16 финал босқичининг илк ўйинлари бўлиб ўтди. Шу муносабат билан Transfermarkt портали ҳар бир жамоадаги барча футболчиларнинг нархини ҳисоблаб чиқди ва турнирнинг энг қиммат клуби номини элон қилди.
Биринчи ўринни Лондоннинг “Арсенал” жамоаси эгаллади – “канонирлар” футболчиларининг нархи портал томонидан 803 миллион еврога баҳоланган. Бу иккинчи ўриндаги “Барселона”никидан кўп – 762 миллион. Рейтингда учинчи ўрин “Манчестер Юнайтед”га тегишли – манкунианликлар каталонияликлардан атиги 3 миллионга ортда қолишди – 759 миллион евро.
Тўртинчи ўрин Туриннинг “Ювентус” клубига тегишли – 442 миллион евро. Бешинчи ўринда - Леверкузенненг "Байер" - 416 миллион евро.
“Реал Сосьедад” – олтинчи ўринда – 381 миллион евро. Рим “Рома” – еттинчи – 339 миллион. Саккизинчи – “Ренн” – 320 миллион, тўққизинчи – “Монако” – 306 миллион. Кучли ўнликни “Аякс” ёпди – 275 миллион.