Кириш Регистрация
20/09 00:00 Севилья 1-3 Барселона
20/09 10:00 Эрон 0-0 Хитой
20/09 12:00 Гонконг 1-5 Таиланд
20/09 15:00 КХДР 0-0 БАА
20/09 15:30 Фиорентина 1-1 Наполи
20/09 15:30 Япония 7-0 Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе 1-0 Малага
20/09 17:15 Андижон 1-4 Насаф
20/09 18:00 Сурхон 1-0 Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне 2-0 Комо
20/09 18:00 Парма 2-1 Женоа
20/09 18:00 Борнмут 0-1 Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс 0-0 Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити 5-3 Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна 1-2 ОКМК
20/09 19:15 Атлетико 2-1 Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив 0-1 Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм 1-1 Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус 2-0 Аталанта
20/09 21:30 Депортиво 1-1 Бетис
20/09 21:30 Вильярреал 3-1 Леванте
20/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм - Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам - Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин - Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони

Беҳруз Каримов «Лугано» билан Исроил жамоасини енгди ва Конференциялар лигаси асосий босқичига чиқди

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистонлик ҳимоячи Беҳруз Каримов тўп тепаётган «Лугано» УЕФА Конференциялар лигасининг асосий босқичига йўл олди. Швейцария клуби плей-офф жавоб учрашувида «Маккаби Тель-Авив» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, икки баҳс натижасига кўра 3:2 ҳисобида устун келди.

Батумида ўтказилган жавоб учрашувида ҳисоб 69-дақиқада очилди. Дор Перец пенальтини аниқ амалга ошириб, «Маккаби»ни олдинга олиб чиқди. Бироқ 79-дақиқада Дерек Монкада «Лугано»нинг жавоб голини урди.

Швейцария клуби 58-дақиқадан бошлаб ўн киши бўлиб ҳаракат қилди — Маттиа Дзанотти қизил карточка олди. Шунга қарамай, Маттиа Крочи-Торти жамоаси ўзига керакли натижани сақлаб қолди.

Беҳруз Каримов 82-дақиқада Ренато Штеффен ўрнига майдонга тушди ва ҳал қилувчи дақиқаларда жамоасига ёрдам берди. Бу унинг янги жамоасидаги дебюти эди. Шу тариқа, 19 ёшли ўзбекистонлик футболчи «Лугано» билан Европа еврокубокларининг асосий босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бир ҳафта аввал Швейцарияда ўтган дастлабки учрашув «Лугано»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди. Ўша баҳсда Кевин Беренс ва Анто Гргич мезбонлар, Идо Шаҳар эса «Маккаби» учун гол урган.

Каримов «Лугано» сафига август ойида «Сурхон»дан тўлиқ трансфер асосида ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Швейцария клуби билан 2031 йил 30 июнга қадар мўлжалланган беш йиллик шартнома имзолаган. «Лугано» унинг Европа футболидаги илк клуби ҳисобланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:59, 27.08.2026.
Ўқилди: 4004 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик