Кириш Регистрация
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР - Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония
30/06 01:30 Германия - Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия - Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия

«Барселона» Ла лиганинг 2 та рекордини янгилади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» 19 февраль, якшанба куни Испания чемпионатининг 22-тури доирасида «Кадис» билан тўқнаш келиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Кўк-анорранглилар» жорий мавсумда Ла лигада ўтказилган 22 та учрашувдан бор-йўғи 5 тасида ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбориб, 17тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Шу тариқа, «Барса» «қуруқ ўйин» бўйича Испания чемпионати рекордини янгилади. Бу борада рекорд «Депортиво»га тегишли бўлиб, жамоа мавсум-1993/94да 16та ўйинда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаганди.

Бундан ташқари, Хави жамоаси жорий мавсумда дастлабки 22 та баҳсда ўз дарвозасидан 7 та тўп олиб чиқишган: 3 марта - «Реал Мадрид», 1 тадан - «Реал Сосьедад», «Осасуна», «Эспаньол» ҳамда «Бетис»дан.

Илк 22 турда ўтказилган гол бўйича шу пайтгача рекорд 9 та гол эди. Бундай кўрсаткични «Барселона» (мавсум-1986/87), «Депортиво» (1993/94) ва «Атлетико» (2017/18) қайд этган эди.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 09:07, 20.02.2023.
Ўқилди: 3151 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик