Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Шуҳрат Тўраев: «Халилов кумуш медални қўлга киритганида, бошқа делегация вакиллари мени табриклашди»

Баҳо:
+ | -

Дзюдочимиз Шариф Халилов Паралимпия ўйинларида кумуш медалларини қўлга киритишида мураббийларнинг ҳиссаси катта.

“Биласизми, сўнгги йилларда кўплаб совринларга эга бўлиб келаётган Шарифга, Паралимпия ўйинларида ҳам катта ишонч билдирилган эди” – дейди, дзюдо кураши бўйича терма жамоамиз бош мураббийи Шуҳрат Тўраев. “Бу бир томонлама катта шараф бўлса, иккинчи томондан биздаги маъсулият ҳиссини янада ошириб юборди. Шу боис асосий эътиборни руҳий тайёргарликка қаратдик. Чунки, бундай ҳолатларда спортчига руҳий тайёргарлик юқори даражада бўлиш талаб этилади. Танлаган йўлимиз тўғри эканлигига эндиликда яна бир бора амин бўляпман. Бундай муваффақиятга эришишимизда давлатимиз томонидан қаратилаётган алоҳида эътибор ва яратилган шароитлар, Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясида амалга оширилаётган ибратли ишлар асосий омил бўлди. Маълумки, дзюдо курашида иштирокчилар сони ҳамиша кўп бўлганлиги боис ўрта вазнда (73 кг) совриндор бўлиш янада мушкул. Паралимпия ўйинларида ушбу вазнда татамига чиққан барча спортчилар жаҳон чемпионати совриндорлари ҳисобланарди. Шогирдим кумуш медални қўлга киритганида, бир қатор делегация вакиллари келиб, ажойиб полвон экан, ҳалоли бўлсин дея табриклашганида, қалбимда кечган ширин туйғуларни икки оғиз сўз билан таърифлашим мушкул. Шуни ишонч билан айта оламанки, делегациямиз аъзоларининг Лондон-2012 ўйинларидаги ҳар бир муваффақияти, мамлакатимизда Паралимпия ҳаракатини янада ривожланишига катта туртки бўлади. Шу боис, зафарли одимларимиз сархад билмасин дея ният билдираман”.

Биз ҳам ана шу эзгу ниятлар ижобат бўлишини тилаб, қолган спортчиларимиздан ҳам мана шундай ёрқин ғалабаларни кутиб қоламиз.

Шавкат Жалилов
Лондон шаҳридан махсус тайёрланди.

Манба: www.uz.mcs.uz
Киритилди: 11:08, 01.09.2012.
Ўқилди: 5005 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.