"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич фаолиятидаги энг қийин рақиб ким бўлганлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Фаолиятимдаги энг қийин рақиб? Андрес Иньеста. Унга қарши ҳимояланиш жуда қийин эди. У тўп билан ниҳоятда яхши ҳаракатланади. Мен Англияда Френк Лэмпард ва Стивен Жеррардга қарши ўйнаганман, бироқ Иньеста бошқача эди”, — деди Модрич.
37 ёшли Лука Модрич 2012 йилнинг ёзи охирида "Тоттенхэм"дан "Реал"га ўтганди. Хорватияликнинг амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. Андрес Иньстага келсак, у ҳозирда Япониянинг “Виссел Кобе” жамоасида ўйнамоқда.