Кириш Регистрация
19/12 01:30 Вильярреал 1-1 Райо Вальекано
19/12 01:30 Эспаньол 1-1 Валенсия
21/12 00:45 Верона - Милан
21/12 01:00 Жирона - Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе - Мальорка
21/12 19:00 Торино - Болонья
21/12 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич - Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм - Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао

Глейзерлар парда ортида "МЮ"ни қандай "емирган" эди?

Баҳо:
+ | -

Глейзерлар оиласи спорт оламидаги энг баҳсли номлардан бири саналади. Миллиардерлар оиласи "МЮ"ни 2005 йилда сотиб олади. Шундан бери мухлислар уларни клубдан пул ишлаш воситаси сифатида фойдаланаётганликда айблаб келади. Қуйида мухлисларнинг бу иддаоси қанчалик ҳақиқатлигини билиб оласиз.

Йиғилган даромадлар

"Олд Траффорд" АПЛдаги энг катта стадион ҳисобланади. Унинг сиғими 74 мингдан ортиқ инсонни ўзига чорлайди ва ўйин кунлари очиқ бўлади. Албатта, шундай катта ўйингоҳдан катта тушум бўлиши ҳам аниқ. Глейзерлар даврида "МЮ" чипталар сотувидан жами 7.5 миллиард фунтдан ортиқ фойда кўрган. Бунга клуб брендининг машҳур бўлгани ҳам таъсир кўрсатади. Аммо раҳбарият бу пулларни оқилона сарфламайди.

Маошлар

Футболдаги маошлар 2005 йилдан кейин кескин кўтарилиб кетди. Бу нарса, айниқса, АПЛда яққол кўзга ташланганди. Глейзерлар клубни сотиб олган пайтда "қизил иблислар" йилига 77 миллионни, футболчилар маошлари учун ишлатарди. Бу рақам сўнгги йилларда беш карра ошган. Бугун "МЮ" Англияда футболчилар учун энг кўп маош тўлаётган клуб саналади. Моашнинг ҳафталик ўртача кўрсатгичи 178 минг фунтга тенг. Футболчилар ичида энг катта маошни Давид Де Хеа олади (375 минг фунт/ҳафта). Мухлислар эса раҳбариятни қиммат футболчиларни сотиб олиб, улардан натижа чиқара олмасликда айблаб келади. Умуман олганда, бу гапларда жон бор.

Клуб маъмуриятидаги маошлар

Раҳбариятда ишлайдиган ходимлар маоши ҳам 2005 йилдан бери муттасил ошиб борди. Хусусан, Глейзерлар ҳозирга қадар бу маошлар ҳажмини 6 марта кўпайтирган. Масалан, 2018 йилда спорт директори йиллик 4.1 миллион фунт маош олган. Бу дегани ҳафтасига 80 минг фунтга тенг. Мана шу ҳажм ҳам АПЛдаги унча-мунча юлдуз футболчиларнинг маошидан кўпроқдир.

Ижарага берувчилар пули

"МЮ"га футболчи ижарага берганлар ҳеч қачон тақдирланишларсиз қолмаган. Улар Глейзерлар даврида, айниқса, сийланди. Масалан, жорий вақт давомида 917 миллион фунт ижарага олинган футболчиларга сарфланганди. Шунингдек, акциядорларга ҳам 167 миллион фунт тўлаб берилган. Аммо Глейзерлар сабаб клуб 18 йил ичида жами 354 миллион фунт зарар кўрганини ҳам таъкидлаш жоиз.

Нотўғри сарф-харажат

"МЮ"нинг яқин ўтмишдаги натижалари пулни тўғри йўналтира олмаслиги сабабли анча пасайишга учради. Масалан, футболчи сотиб олишга Глейзерлар жами 2 миллиард сарфлаган бўлиб, шу ҳажмнинг тўртдан бир қисмигина олинган футболчилар томонидан қопланган холос. Поль Погба ва Анхель Ди Мария каби номлар клуб учун амалда фақатгина зиён келтирди.

Стадион инфраструктураси

"Олд Траффорд"га бўлган эътибор жуда ҳам пасайиб кетганди. Глейзерлар бунинг асосий айбдори саналади. Масалан, инфратузилмага эътибор борасида "МЮ" Англияда 8 ўринни банд этган. 2010 йилдан бери бу соҳага жами 98 миллион фунт ажратилган холос. Буни клуб афсоналаридан бири Гари Невилл кескин танқид қилганди: "Ҳаттоки, "Энфилд" ҳам "Олд Траффорд"дан кўра анча замонавийроқ. Биласизми, "Тоттенхэм" янги стадион қуришга 1.3 миллиард фунт сарфлаб юборди. Бу ақлбовар қилмас сумма, аслида. Сўнгги йигирма йилда "МЮ"да деярли ҳеч нарса ўзгармади. Айнан мана шу омил ҳам натижаларга салбий таъсир кўрсатади".

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 14:13, 22.02.2023.
Ўқилди: 3678 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.