Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Сардор Рашидов неча марта ўз клубини алмаштирди?

Баҳо:
+ | -

Эшитиш ёки кўришга улгургандирсиз, ўйин услуби ва зарба йўллаш манёври озгина бўлсада Криштиану Роналдукига ўхшаб кетадиган, вақтида катта умидлар уйғотган Сардор Рашидов фаолиятида оз эмас-кўп эмас, нақ 11-марта клубини алмаштирди.

Агар эслолмаётган бўлсангиз, Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ ярим ҳимоячисининг футболчилик фаолиятидаги «саёҳат»ини кетма-кетликда ёдга солишимиз мумкин:

«Сўғдиёна» > «Бунёдкор» > «Ал-Жаиш» > «Ал-Жазира» > «Локомотив» > «Насионал» > «Қатар СК» > «Пахтакор» > «Қувайт СК» > «Пахтакор» > «Умм Салал» > «Пахтакор»...

Вақтида трансфери 2 миллион еврога баҳоланган Сардор Рашидов бу орада 32 ёшни уриб қўйибди. Шундай экан, унда камида яна 1-2 йил «соққа қилиш» имконияти бор. Бунинг учун эса араб клубларидан яхшироқ вариант йўқ, албатта. Тўғриси, Сардор Португалиянинг «Насионал» клуби сафига қўшилганида, қанчалик қувонгандик-а... Айниқса, бирданига «хет-трик» қайд этгани барчамизни чексиз тўл­қинлантириб юборгани - айни ҳақиқат. Афсуски, истиқболи баланд баҳоланган футболчи шу билан тўхтади, биз кутган даражага ўтолмади. Унга нима бўлгани - бизга қоронғу. Лекин «Насионал» орқали Европанинг кучли 5та лигаси клубларидан бирига йўл олишига умид боғлаганимиз бор гап. 

Афсус, унга яна ўша менталитетга боғлиқ эски муаммо халақит берди, чоғи. «Рашидовнинг араб клубига ўтганидан хурсандмиз. Ҳар ҳолда, у энди яна аллақачон бюджет клубига айланган «Пахтакор»­дан маош олмайди. Хориж клубига ўтадиган футболчиларнинг нафақат ўзбек футболи, балки мамлакат тараққиёти, бюджетига ҳам фойдалари тегиши сир эмас. Буни англаш учун Одил Аҳмедовнинг Наманганда нималар қилаётгани-ю, Отабек Шукуровнинг Қарши ва ўзи туғилиб-улғайган Чироқчида қандай ишларни амалга оширганини эслаш кифоя қилади. Шундай экан, Сардорга айтадиган гапимиз битта - «Соққани бос!» 2021 йилнинг 18 июль куни шу постни ёзган эканман. Сардор орада «Пахтакор»га қайтиш ва кетишга ҳам улгурди. Дейлик, ўтган мавсум «Қизилқум»га супергол уриш уддасидан чиққан Рашидов яна бир бор Қатарда «гуллайдиган» бўлганди, «Умм Салал» клубида. 

Мана, яқинда сўнгги йилларда одат тусига айланиб қолган ҳолат юз берди. Сардор Рашидов бир неча ойлик «саёҳат»дан кейин яна Ўзбекистонга қайтди. Шундай экан, унинг аттракционга ўхшаш фаолияти давом этади: 

1. «Сўғдиёна»

2. «Бунёдкор»

3. «Ал-Жаиш» (Қатар)

4. «Ал-Жазира» (БАА)

5. «Локомотив»

6. «Насионал» (Португалия)

7. «Қатар СК» (Қатар)

8. «Пахтакор»

9. «Ал-Қувайт» (Қувайт)

10. «Пахтакор»

11. «Умм-Салал» (Қатар)

12. «Пахтакор»

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 08:30, 23.02.2023.
Ўқилди: 4279 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6931]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3236]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3111]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2377]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2175]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2113]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1970]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1895]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1696]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1599]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик