Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Дель Пьеро: "Фергюсон мени бир неча бор "Ман Юнайтед"га таклиф қилган"

Баҳо:
+ | -

"Ювентус"нинг собиқ ҳужумчиси Алессандро Дель Пьеро бир вақтлар "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкинлигини тан олди. "Қизил иблислар" бош мураббийи сер Алекс Фергюсоннинг шахсан ўзи италиялик футболчига қизиқиш билдирган.

"Фергюсон мени бир неча бор "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилган. Бу 2000 йилдан олдин ҳам, кейин ҳам содир бўлган. Ҳалигача эслайман. У ўз жамоасига ўтишимни талаб қилди", - дея Дель Пьеро сўзларини келтиради Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, Дель Пьеро Европада бор-йўғи иккита жамоада тўп сурган - "Падова" ва Туриннинг "Ювентус" клубларида 19 йил ўйнаган. Италиялик футболчи А серияда 6 марта ғалаба қозонган ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган.

Киритилди: 19:17, 23.02.2023.
Ўқилди: 1254 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.