"Барселона" ярим ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га (2:2) қарши Европа лигаси плей-оффи биринчи ўйинида жароҳат олган Педри муддатидан олдин сафга қайтиши кутилмоқда, деб хабар беради AS.
Дастлаб Педри 19 мартгача - "Реал"га қарши ўйинга қадар майдонга қайтмаслиги кутилганди.
Энди "Барселона"да футболчи 12 мартгача сафга қайтади, деб тахмин қилинмоқда - "Атлетик Бильбао"га қарши ўйин.
2022/23 йилги мавсумда Педри клуб миқёсида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган.