Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

"Манчестер Юнайтед" қайтди(ми?) ёхуд клубнинг муваффақиятлари сири нимада?

Баҳо:
+ | -

"МЮ" кеча Англия лига кубоги финалида "Ньюкасл"ни мағлуб этиб(0-2), ўзининг сўнгги олти йилдаги илк совринини қўлга киритганди. Жамоа ўтган мавсум охирида жуда оғир аҳволда эди. Аммо Эрик тен Хагнинг мураббийликка тайинланиши, ҳаммасини тубдан ўзгартирди. Қолаверса, бир нечта трансферлар, хусусан, Каземиро ва Лисанро Мартинес, жамоанинг савиясини анча ошириб берди. "МЮ"нинг илк титули баҳонасида, жамоанинг бу мавсумдаги муваффақиятлари сири нималардан иборат эканини билиб оламиз.

Эрик тен Хаг

2022 йилнинг май ойида тен Хаг жамоанинг янги мураббийи дея эълон қилинади. Ўша пайтда "Олд Траффорд"дан кўра қайғулироқ жой йўқ эди, гўё. Аммо нидерландиялик мутахассиснинг ақли ва ҳаракатлари билан клуб жарлик ёқасидан чиқиб олди. Бемалол айтиш мумкинки, тен Хаг яхши натижаларнинг биринчи таъминотчисидир.

Криштиану Роналдунинг кетгани

Кўпчилик Роналду ҳимоясига отланган эди. Аммо статистикалар португалияликнинг "МЮ" натижалари ва жамоадошларига қанчалик ёмон таъсир кўрсатаётганини очиб берди. Роналду сабаб 2021-22 йилги мавсумда "Манчестер Юнайтед" 2 ўриндан, мавсум охирида 6 ўринга тушиб қолди. Янги мавсумда тен Хаг Роналдунинг бу салбий таъсиридан, ҳужумчини асосий таркибга киритмасликда фойдаланди. Роналду эса ўз ғазабини бош мураббийга сочди. Унинг Пирс Морган билан уюштирган интервьюси сўнгги чегара эди. Роналду жамоадан кетди ва ҳаммаси ўзгарди.

Ўз даражасига қайтган футболчилар

Рэшфорд айни дамда Европанинг энг маҳсулдор ҳужумчиларидан бири бўлиб турибди. Бруну Фернандеш ҳам ўзининг икки йил олдинги ҳолатига қайтиб олди. Тен Хаг, ҳаттоки Диегу Далот ва Уан-Биссака каби футболчиларни ҳам ўнглай олди. Бу эса жамоа натижаларида муҳим рўл ўйнамоқда.

Чемпионлик пойгаси

Агарда августь ойида, кимгадир "МЮ" февралга қадар чемпионлик учун курашади деганингизда, сизнинг устингиздан кулишган бўларди. Мавсумнинг дастлабки икки баҳсини бой берган жамоа, тезда оёққа турди. Айни дамда тен Хаг жамоаси "Манчестер Сити"ни қаттиқ таъқиб қилмоқда. Агарда "Арсенал" очко йўқотса, "МЮ"да катта имкон туғилади. Ҳархолда, майга қадар ҳали вақт бор.

"Барселона" устидан қозонилган ғалаба

"Барселона" Хави ва Иньеста давридагига қараганда, балки, анча чўккандир. Аммо улар ҳамон Ла-лигада етакчилик қилмоқда. Кўпчилик, каталонияликлар "МЮ"ни қийналмасдан мағлуб этади деб ўйлашганди. Аммо ундай бўлмади. "Олд Траффорд" Хави жамоасига шавфқат қилмади. Эндиликда, "МЮ" Европа лигасининг нимчорак финалида "Реал Бетис" билан тўқнаш келади.

Англия кубогида одимлаш

"Арсенал", "Челси", "Ливерпуль" ва "Ньюкасл" аллақачон Англия кубогида эмас. Бу эса турнирда қатнашаётган "Манчестер Юнайтед"ни фаворитга айлантиради. Тен Хаг жамоасида сўнгги 7 йилда илк бор Англия кубогини ютиш имкони пайдо бўлди. АПЛда ишлари юришмаётган "Вест Хэм", турнирнинг бешинчи босқичида "қизил иблислар"га рақиб бўлади.

Лига кубогидаги ғалаба

"МЮ"нинг "Ньюкасл" устидан қозонган ғалабаси, жамоага 2017 йилдан бери илк марта титул тақдим этди. Англиядаги энг катта клублардан бирининг олти йил давомида соврин ютмагани одамни ажаблантиради, албатта. Аммо, энди тен Хаг жамоасини тўхтатиб бўлмаса керак. Аниқки, улар янада кўпроғини хоҳлашади. Европа лигаси, Англия кубоги ва энг асосийси – АПЛ!

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 10:10, 27.02.2023.
Ўқилди: 2676 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.