"Манчестер Сити" "Этихад" стадиони трибуналаридан бирини реконструкция қилиш ишларини режалаштирган. The Times газетаси журналисти Генри Винтернинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, реконструкция туфайли “шаҳарликлар” уй аренасининг сиғими 60 минг томошабиндан ошиши мумкин.
Айни дамда "Манчестер Сити" ўз уйида 53 000 дан сал кўпроқ мухлисни қабул қилиши мумкин.
Жамоа ҳозирда АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Сешанба оқшомида Хосеп Гвардиола жамоаси Англия кубоги 1/8 финалида "Бристол Сити"га қарши майдонга тушади.