Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Рэшфорд 2023 йилда Европада энг кўп гол урган. Мбаппе, Бензема, "Челси" ва "Ливерпуль" ҳам ундан ортда

Баҳо:
+ | -

 "Манчестер Юнайтед" Лига кубоги финалида "Ньюкасл"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, 2017 йилдан бери илк совринини қўлга киритди. Маркус Рэшфорддан учрашувда гол киритди - биринчи бўлим охирида у чиройли тарзда тўпни Вегорстга ташлаб, қулай позицияда очилди ва Воутнинг нозик узатмасини дарвозанинг яқин бурчагига киритди.

Танаффус вақтида стадиондагилар гол "Ньюкасл" ҳимоячиси Ботманга қайд этилганини эълон қилди – у зарбасидан кейин тўпга тегди, гарчи унинг аралашувисиз ҳам вазият гол билан якунланар эди. Аммо финал ҳуштаги чалинганидан кейин гол барибир Рэшфордга қайтарилди.

Финалда урилган гол Маркус учун жорий мавсумдаги 25-гол (ўзининг гол уриш бўйича рекордини аллақачон янгилаган) ва 2023 йилда 14-гол бўлди. Янги йилнинг икки ойида ҳеч ким Рэшфорддан кўп гол ура олмади.

Футболчи ўйин гол
Рэшфорд 16 14
Осимхен 11 11
Бензема 12 10
Мбаппе 8 9
Бен Йеддер 10 9

• Маркус нафақат Бензема, Мбаппе ва Осимхен каби ҳужумчиларни, балки бутун жамоаларни ортда қолдирмоқда. "Ливерпуль" (11) ва "Челси" (4) 2023 йилда Рашфорддан камроқ гол уришган.

• Бошқа таниқли тўпурарлар қандай ўйнашмоқда? Холанд ва Кейн янги йилда 6 тадан, Мессида 5 та, Левандовскида 7 тадан гол бор.

• Винисиус 8 та гол урди, лекин Лаутаро, Даллинг, Девид ва Ляказеттдан кўпроқ ўйин ўтказди.

• Криштиану Роналду 2023 йилда "Ал-Насср" сафида 6 та ўйинда 8 та гол урган.

Шунингдек ўтган йили энг кўп гол киритган футболчилар рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин. 

Футболчи ўйин гол
Мбаппе 56 56
Холанд 43 46
Левандовски 52 42
Нкунку 58 37
Месси 52 35
Киритилди: 18:27, 28.02.2023.
Ўқилди: 2650 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.