Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Испания кубоги ярим финалининг биринчи ўйинида "Барселона"дан учралган мағлубият (0:1) ҳақида фикр билдирди.
"Натижа жуда ёмон, биз бунга лойиқ эмасдик, чунки биз яхши, интенсив ўйнадик, "Барселона" ўзлари хоҳлагандек ҳаракат қилишига имкон бермадик. Улар паст даражада ҳимояланишди, биз эса юқори босим ўтказдик. Шу маънода ўйин яхши бўлди. Аммо якуний босқичда бизга омад етишмади, вазиятлар яратиш қийин эди. "Барселона" жуда кучли ҳимояга эга. Биз кўп олдинга ўтдик, аммо гол ура олмадик. Бу учрашув жавоб ўйини олдидан менга ишонч бағишлайди. Агар биз ҳам худди шундай ўйнай олсак, унда имконият бўлади. Биз мағлубиятга лойиқ эмасдик", - деди Анчелотти Marca билан суҳбатда.