The Sun газетаси мухбири Нил Кастис нима учун Роналдунинг "Сити"га ўтмаслиги ҳақида сўзлаб берди.
"Криштиану Роналду устози сэр Алекс Фергюсон "Манчестер Юнайтед"ни бошқарар экан, асло "Манчестер Сити" сафига ўтмасликка қасам ичган.
Яқинда у "Реал"да бахтли эмаслигини айтди - бу дарҳол "Сити"нинг диққатини тортди. Аммо Роналдуга яқин манбанинг айтишича, Криштиану ҳар доим Фергюсонга жуда яқин бўлиб келган ва ҳозир ҳам муносабатларни узмаган.
Криштиану энг катта рақиби сафига ўтиб, Фергюсонга оғриқ етказишни ва ўртадаги дўстликка раҳна солишни истамайди", - деб ёзади Нил Кастис.













